2014-09-15 16:08:00

ЯНГИ АВТОМАШИНА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛИШИ КЎЗДА ТУТИЛМОҚДА

Яқинда “General Motors Uzbekistan” ўзбек-америка қўшма корхонаси “Aveo” (T250) русумли яна битта янги автомобилни ишлаб чиқаришни бошлайди.

“Ўзавтосаноат” компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг шу йил 11 сентябрдаги қарорига мувофиқ T250 тамғаси остида янги автомобиллар мажмуини ва улар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳани ҳаётга татбиқ қилишни бошлаб юборди.Бу ҳақда Gazeta.uz  сайти хабар бермоқда.

“General Motors” ушбу янги T250 модели технологияси ва нау-хаусининг эгаси ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан “Ўзавтосаноат” компаниясига лойиҳани дастлабки техник-иқтисодий талабларсиз (ТЭО) амалга оширишга рухсат берди. Шунингдек, технологик ускуналарни сотиб олиш ҳамда тендер савдоларисиз GM глобал тизими олди-сотдиси воситасида шартнома тузишни қўллаб-қувватлади.

Лойиҳанинг технологик-иқтисодий асоси ҳукумат томонидан тасдиқлангач, лойиҳани амалга оширишга киришилади.

“Туркистон-пресс”