2014-09-15 16:30:00

ОБОД МАНЗИЛЛАРДА РАВОН ЙЎЛЛАР

Кейинги йилларда юртимизда қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, ички қишлоқ йўлларини таъмирлаш ишлари босқичма босқич амалга оширилмоқда. Шу билан бир қаторда қишлоқларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига катта эътибор қаратиб келинмоқда.

Бу борада Навоий вилояти Қизилтепа  туманида ҳам бир қанча самарали ишлар амалга оширилмоқда. Туман Ободонлаштириш ва коммунал фойдаланиш бўлими томонидан жорий йил ҳудудларни ободонлаштириш, чиқиндилардан тозалаш мақсадида  махсус транспорт олиб келинди. Айни чоғда аҳоли яшаш жойларида  чиқиндиларни сақлаш махсус пунктлари  қурилмоқда.

Шунингдек, тумандаги   13 та қишлоқлар ички йўлларининг 8,39  километр масофасида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, мустақиллик байрами тантаналари арафасида фойдаланишга топширилди. Эндиликда бу йўллар ўзгача кўринишга эга бўлиб, аҳоли эзгу мақсадлари учун хизмат қилмоқда.

Албатта, бугунги кунга келиб туман ҳудудидаги кўчалар четига манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазилиб, қишлоқлар тобора ободлик масканларига айланмоқда.

Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”