2013-04-04 10:49:00

ТИЛ БИЛГАН — ЭЛ БИЛАДИ

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказида “Инглиз тилини ўрганишда замонавий АКТдан фойдаланиш” лойиҳаси доирасидадавра суҳбати бўлиб ўтди.

ZiyoNET Ресурс марказининг ХТВ ҳузуридаги бўлими мутахассислари ҳудудларда ташкил этилган семинар-тренинглар, “ICT for English Teachers’ лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот беришди.

Лойиҳа доирасида юқори натижаларга эришган Қорақалпоғистон Республикаси ПХҚТМОИ информатика фани ўқитувчиси С.Отепов ва Сирдарё вилоят ПХҚТМОИ инглиз тили ўқитувчиси Ҳ.Ўразбоевлар ўз тажрибалари ҳақида фикр алмашдилар.

Семинар тингловчиларига Буюк Британия Кенгашининг Ўзбекистон ваколахонаси томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

Машғулотлар жараёнида “Рақамли дунё ва масофавий таълим”, “Ўқувчиларга лойиҳалаштирилган топшириқлар”, “ Илк ёшларда хотиранинг мазмунини аниқлаш”, «Тил ўрганишда тажриба алмашиш» каби мавзуларда тренинглар ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида ташкил этилган  fikr.uz сайтидаги “ICT for English Teachers” блоги ҳамда ziyonet.uz сайтини жамоатчиликка тарғиб этиш,  оммалаштириш,  келажакда тил ўргатиш ва ўрганишда энг оммабоп сайт даражасига етказиш бўйича   муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда лойиҳа доирасида 2013 йилнинг 1 февралидан 25 мартига қадар ўтказилган “Инглиз тилини ўргатиш бўйича энг яхши тренер”  ҳамда “Энг яхши АКТ тренери” танлови ғолибларини рағбатланириш ва  тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Манзура БЕКЧОНОВА,

“Туркистон-пресс”