2014-11-07 16:25:00

ЧИГИТЛАРНИ ФРАКЦИЯЛАРГА АЖРАТИШДА ЯНГИ ИХТИРО

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг бир гуруҳ  мутахассислари диэлектрик сепараторга оид фойдали модел ишлаб чиқишганлиги натижасида эндиликда пахта хом-ашёсини қайта ишлашда яхши самара бериши кутилади.

Ихтиронинг ташқи кўринишига эътибор қаратадиган бўлсак, сепаратор юкланадиган бункер, таъминлагич, қутблари алмашиниб турадиган изоляцияланган электродлар гуруҳидан иборат чулғамга эга бўлган диэлектрик барабан кўринишида бажарилган. Таъминлагич остида жойлашган ишчи орган, юкланадиган бункер деворида диелектрик барабан устида ўрнатилган ва силиндрсимон юзанинг бир қисми кўринишида бажарилган ишлов берилаётган материал йўналтиргичи, бўлинишдан ҳосил бўлган маҳсулотлар қабул қилгичлари мавжуд. Йўналтиргичнинг устки учи шарнирлар воситасида юкланувчи бункер деворига маҳкамланган. Унинг пастки консол қисми эса ўзгарувчан бикрликка эга конуссимон пружина воситасида осилиб туради. Натижада чигитларни босиш электр кучини, чигитларни фракцияларга ажратиш унумдорлиги ва аниқлигини оширишга эришилади.

Мазкур фойдали моделга ФАП 00945 рақамли давлат патенти берилди.

“Туркистон-пресс”