2014-11-24 17:12:00

ИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда пахта хомашёсини қайта ишлаш имконияти яратилди.

Яқинда “MEHR-JAS” мутахассислари чигитли пахта тозалагичга оид фойдали модель ишлаб чиқишди. Бу модель пахта саноатида қўлланилганда, пахта тозалаш корхоналари ва пахта тозалаш машиналари ишида яхши самара бериши мумкин. Қурилма аррачали цилиндр, унинг айланма ҳаракати йўналиши бўйлаб ўрнатилган йўналтирувчи лоток, элементлари бир-бирига параллел ва аррачали цилиндр юзасидан бир хил масофада бўй баравар тирқиш ҳосил қилиб жойлаштирилган илдириб берувчи мослама ва колосникли панжаралардан иборат. Бунда аррачали цилиндр юзаси билан алоқада бўла оладиган ва айланиш имконига эга қилиб ўрнатилган чўткали барабан ҳам мавжуд.

Илдириб берувчи мослама элементлари кўндаланг кесими доира шаклига эга бўлган стерженлар кўринишида бажарилган. Мазкур стерженлар диаметри панжара колосниклари диаметридан 1,5 баравар катта. Стерженлар  орасидаги масофа колосниклар орасидаги масофадан 3 баравар кичикдир. Булар чигитли пахта тозалагичнинг ишлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ҳозирда мазкур фойдали моделга давлат патенти берилди.

“Туркистон-пресс”