2015-01-23 16:12:00

АДАБИЁТ ХАЛҚЛАРНИ БИРЛАШТИРАДИ

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида маҳоратли таржимон Ойбек Остонов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Таржимон адибларимиз асарларини немис тилига таржима қилиб, ўзбек адабиётини немис китобхонлари орасида кенг тарғиб қилишга катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Хусусан, О.Остонов таржимасида чоп этилган Ғофур Ғуломнининг “Шум бола”, Абдулла Қодирийнинг “Ипак йўли бўйлаб афсоналари”, Ўткир Ҳошимовнинг “Ер юзидаги ишлар”  ва бошқа ўнлаб асарларни немис китобхонлари ҳам севиб ўқишади.

— Адабиёт ёрдамида халқимиз бой тарихи, миллий анъаналаримиз, истиқлол йиллари ислоҳотларимизни дунёга танитиш асосий мақсадим, — дейди Ойбек Останов. — Ўзбек адиблари асарлари орқали бугунги кунда Германия китобхонлари, хусусан ёшларида мамлакатимизга, одамларимизга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Шу боис, биз таржималарни бунданда кўпайтиришимиз, миллий адабиётимизни дунёга янада фаол тарғиб қилишимиз керак.

“Туркистон-пресс”