2015-02-11 16:15:00

ПОЛВОНЛАРИМИЗ СОВРИНДОР БЎЛИБ ҚАЙТДИ

Россиянинг Подольск шаҳрида юнон-рум кураши бўйича В.Г.Ивлев соврини учун халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этиб, 6 нафар курашчимиз совринли ўринлардан жой олишди.

Нурбек Ҳошимов кумуш, Элмурат Тасмурадов, Данила Морозов, Жонибек Отабеков, Дилшод Ҳакимов, Мўминжон Абдуллаевлар бронза медалларини қўлга киритишди.

Шу тариқа, терма жамоамизнинг асосий вакиллари Россиядаги турнирдан 5 та бронза ва 1 та кумуш медаллари билан қайтишди.

“Туркистон-пресс”