2015-03-02 13:34:00

5 НАФАР ДЗЮДОЧИЛАРИМИЗ ЕВРОПА ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТИДА СОВРИНДОР БЎЛИШДИ

Дзюдо бўйича Польшада якунига етган Европа очиқ чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари биттадан олтин ва кумуш ҳамда учта бронза, жами 5 та медалга сазовор бўлдилар. 

Жумладан, дунёнинг 38 давлати вакиллари иштирокида ўтган мазкур мусобақада Шарофиддин Лутфуллаев энг енгил вазндаги (-60 кг) полвонлар беллашувида олтин медаль соҳиби бўлди. Эътиборлиси, Шарофиддин ҳал қилувчи финалга қадар кечган беллашувларнинг барчасида зафар қучган яна бир ҳамюртимиз Диёрбек Ўрозбоев билан баҳс юритди. 

Терма жамоамиз ҳисобига бронза медалларни Ришод Собиров (-66 кг), Шарофиддин Болтабоев (-73 кг) ва Шерали Жўраев (-90 кг) келтиришди.

“Туркистон-пресс”