2015-03-05 11:58:00

ГИЛАМДА — ЁШ БЕЛБОҒЛИ КУРАШЧИЛАР

Янгибозор туманида  Кексаларни эъзозлаш йилига бағишлаб  белбоғли кураш бўйича 1998-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Хоразм вилояти биринчилиги ўтказилди.

Ўз навбатида қизлар тўрт вазн тоифасида беллашишди. Унда янгибозорлик Одила Қуронбоева, Шоира Қаландарова, Фазилат Шерметова, шовотлик Мафтуна Каримовалар шоҳсупанинг биринчи поғанасини банд этишди.

— Шогирдларим уч вазн тоифасида вилоят чемпионлигини қўлга киритишди, — дейди Янгибозор туманидаги 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи, икки карра Ўзбекистон чемпиони Гулёр Раҳмонова. —  Бундан жуда хурсандман, албатта. Ушбу муваффақиятимиз тинимсиз машғулотларимиз самарасидир.

Ўғил болалар баҳслари саккиз вазн тоифасида олиб борилди. Бу ерда ҳам янгибозорлик белбоғли курашчилар  муносиб бел олишишди.  Улар етти вазн тоифасида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди. Яна бир вазнда Урганч тумани вакилининг қўли баланд келди. Шунингдек, биринчилик совриндорлари сафидан Шовот ва Хива туманларининг ёш полвонлари ўрин эгаллашди.   

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,

“Туркистон-пресс”