2015-03-13 14:18:00

ЁШ ПОЛВОНЛАР БАҲСИ

Тошкентда юнон-рум кураши бўйича 1995-1997 йилларда туғилган ёшлар ўртасида халқаро турнир ўтказилди.

Икки юз нафарга яқин спортчи қатнашган баҳслар якунида ҳамюртларимиздан Илҳом Баҳромов, Жавоҳир Мираҳмедов, Шуҳрат Умаров, Далёр Раҳматов, Ислом Баҳромов, Жасур Абдурасулов, Эрмат Шерматов, Арам Варданян ўз вазн тоифасида ғолибликка эришди.

“Туркистон-пресс”