2015-04-27 14:30:00

ЁШ ПОЛВОНЛАРИМИЗ ҒАЛАБАСИ

Россиянинг Калининград шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро хотира турнирида  ёш полвонларимиз муваффақиятли қатнашиб, жами 8 та медални қўлга киритдилар.

Жумладан, Аҳмад Маҳмудов (59 кг.), Арам Варданян (66 кг.), Мирзоҳид Турсунов (75 кг.), Жаҳонгир Турдиев (98 кг.) олтин медалларига эгалик қилишган бўлса, Қамариддин Зайниддинов (59 кг.), Мирзабек Раҳматов (66 кг.), Далёр Раҳматов (130 кг.)лар кумуш медаль эгаси бўлишди. Ислом Баҳромов эса (59 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Ғанишер ТОҲИРОВ,

“Туркистон-пресс”