2015-05-21 13:39:00

СОВРИНДОР СПОРТЧИЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Яқинда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича Осиё чемпионатида мамлакатимиз полвонлари муносиб иштирок этиб, 9 та медални қўлга киритишди.

Пойтахтимиздаги “Динамо” спорт жамиятида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раҳбариятининг мазкур Осиё чемпионатида муваффақият билан иштирок этган курашчиларимиз билан учрашуви ўтказилди. Учрашув якунида Осиё чемпионатидан медаллар билан қайтган совриндор спортчиларимиз муносиб тарзда тақдирланди.Бу ҳақда Ассоциация расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш, 70 кг), Элмурат Тасмурадов (юнон-рум кураши, 59 кг) ва Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши, 85 кг) олтин медални қўлга киритишди. Руслан Плиев (эркин кураш, 65 кг), Рашид Қурбонов (эркин кураш, 74 кг), Умиджон Исманов (эркин кураш, 86 кг), Нурбек Холмуҳамедов (юнон-рум кураши, 71 кг), Дилшод Турдиев (юнон-рум кураши, 75 кг) ва Жонибек Отабеков (юнон-рум кураши, 80 кг)лар эса  бронза медалига сазовор бўлишди. 

“Туркистон-пресс”