2013-05-24 16:02:00

УСЛУБЧИЛАР УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

Сирдарё вилоятида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаларининг жисмоний тарбия фани бўйича услубчилари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда Халқ тълими вазирлиги мутасадди ходимлари, жисмоний тарбия фани услубчилари, мактаб-интернат директорлари, Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг минтақавий кенгаш раис ўринбосарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда "Ёзги таътил-2013" спорт мусобақаларини ўтказиш, спорт турлари бўйича мактабларда спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш, барча мактабларда жисмоний тарбия фани ойлигини ўтказиш, жисмоний тарбия фанидан ўқувчиларнинг назарий билимларини янада бойитувчи мусобақаларни ташкил этиш масалалари атрофлича  муҳокама этилиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, иштирокчилар Янгиер шаҳридаги футболга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати ўқувчилари билан учрашиб, бу ердаги таълим ва жисмоний тарбия жараёни билан яқиндан танишдилар. Тадбир доирасида Гулистон шаҳридаги 16-мактабда ва 1-ТИП болалар спорти иншоотида "Ёз-2013" спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича амалий кўргазамалар ҳам  ташкил этилди.

Манзура БЕКЧОНОВА,

“Туркистон-пресс”