2015-12-02 10:58:00

СОЛИҚҚА ОИД ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАР ТАРҒИБОТИ

Самарқанд туманида вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳудуддаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Туман солиқ инспекцияси, тижорат банклари мутасаддилари иштирок этган тадбирда кейинги йилларда юртимизда хўжалик юритувчи субъектлар солиқ юкини камайтириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни рағбатлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Учрашувда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган янги қонунлар мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти тўғрисида аниқ мисолларда сўз юритилди.

— Мулоқот давомида тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, тегишли тушунтиришлар берилди, — дейди туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Жамшид Хўжаназаров. — Шунингдек, айрим масалалар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

“Туркистон-пресс”