2015-12-28 17:37:00

КИТОБХОНЛАР БИЛАН САМИМИЙ МУЛОҚОТ

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросини таъминлаш ва фойдаланувчилар билан ўзаро мулоқот ўрнатиш, уларга кутубхона фаолияти, бу ердаги мавжуд шароитлар, хизмат турлари, ўтказилган тадбирлар билан таништириш, кўрсатилаётган хизмат сифатини баҳолаш, муаммоли жиҳатларни аниқлаш мақсадида кутубхона фойдаланувчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда 2015 йилда эришилган натижалар сарҳисоб этилди, кутубхона фаолияти билан боғлиқ ижобий далиллар келтирилди.

Бугунги кунда кутубхона фонднинг умумий сони – 7,1 миллионга яқин нусхани ташкил этади. Жорий йилда кутубхонада 329 та маънавий-марифий тадбирлар ўтказилди.

Очиқ мулоқот доирасида кутубхонада ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказиш, ўқиш заллари иш соатларини узайтириш, нотиқлик санъати ва ижтимоий йўналиш фанлари бўйича ўқув гуруҳларини ташкил этиш, ўқув залларининг иқлим шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама этилди.

“Туркистон-пресс”