2016-01-07 14:58:00

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДАГИ ҒАЛАБА

Кеча Ўзбекистон ва Иордания олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Дубайдаги “The Sevens” стадионида бўлиб ўтган баҳсда Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Иккала голни ҳам Игорь Сергеев рақиб дарвозасига урди.

Энди олимпиячиларимиз 9 январь куни Дохага учишади. 12 январь куни Қатар пойтахтида U23 Осиё чемпионати старт олади. 14 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк турни Жанубий Корея ОТЖга қарши ўтказади.

“Туркистон-пресс”