2016-01-26 17:33:00

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН

Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари, тизимдаги янгиликларга бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

Тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликни солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятидан бохабар этишдан мақсадида ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари ва вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Семинарда таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда солиқ қонунчилиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратмоқда. Пировардида, ишбилармонлик муҳити янада яхшиланаяпти. Президентимизнинг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига асосан юртимизда тадбиркорлик фаолиятини кўллаб-қувватлаш, аҳолининг реал даромадларини ошириш мақсадида қатор солиқ ва мажбурий тўловларнинг ставкалари пасайтирилди. Шунингдек, қонун ҳужжатларига кўра берилган имтиёзлар муддати узайтирилди.

Кўргазмали семинарда иштирокчилар баннерлар, буклетлар, махсус қўлланмалар воситасида мавжуд янгилик ва ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

“Туркистон-пресс”