2016-01-26 18:31:00

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Бухорода Президентимизнинг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори ҳамда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартишлар ва янгиликларга бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди.

Солиқ ҳамда бюджет сиёсатининг жорий йилга мўлжалланган асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда соҳага доир қонунчиликдаги ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини тадбиркорларга ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил этилган семинар ишбилармонларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда солиқ қонунчилигига киритилган янгиликлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олишди.

“Туркистон-пресс”