2016-02-10 17:29:00

ОКСАНАНИНГ ҒАЛАБАСИ

Спорт гимнастикаси бўйича кўп йиллик тажрибага эга бўлган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ўзининг навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

АҚШнинг Хьюстон шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўтган Гран-при турнири вакиламиз учун омадли якунланди. Оксана ўзининг йўналиши — таяниб сакрашда олтин медалга сазовор бўлди. Маҳоратли спортчимиз кўпкурашда ҳам муваффақиятли қатнашиб, барчани яна бир бор лол қолдирди.

 Кўпкураш якуни бўйича Чусовитина шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Ҳамюртимиз апрель ойида бўлиб ўтадиган Олимпиада саралаш босқичида лицензияниқўлга киритиш учун асосий даъвогар эканлигини исботлади. Унгача спортчимиз келаси ой охирларида Боку шаҳрида ўтадиган Жаҳон кубоги босқичида ҳам ўз омадини синаб кўриши мумкин.

“Туркистон-пресс”