2016-03-17 17:42:00

МИЛЛИЙ КУТУБХОНАДА “ҚАДАМИНГА ҲАСАНОТ НАВРЎЗ” НОМЛИ КИТОБ-РАСМЛИ КЎРГАЗМА ОЧИЛДИ

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Наврўз тарихи, у билан боғлиқ миллий удумлар ва урф-одатлар билан таништирувчи “Қадаминга ҳасанот Наврўз” номли китоб-расмли кўргазма очилди.

 Ушбу кўргазмада тақдим этилган китоб, журнал ва рисолаларда Наврўз миллий байрамимизнинг қадим тарихи, миллий қадриятларимиз билан боғлиқ жиҳатлари, маданий-маърифий ҳаётимизда тутган ўрни, унинг ўзига хослиги ҳақида ҳикоя қилинади. Кўргазмадан жой олган расмларда эса табиатнинг уйғониши, баҳорнинг келиши, байрам тантаналари, халқ сайллари, байрам тоамлари тайёрланиш жараёни, халқ мусобақалари каби қадрятларимиз акс этган.

Тадбир иштирокчилари Наврўз байрами тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа вакиллари, мавжуд маълумот ва ранг-баранг расмлар орқали жавоб олдилар.

Дилафрўз ИБРАГИМОВА,

“Туркистон-пресс”