2016-03-29 16:41:00

СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Андижонда “Солиқ билимдонлари” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят солиқ, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи ва талабаларининг солиқ қонунчилиги борасидаги билим ва тушунчаларини янада бойитиш, мазкур йўналишдаги билимдон ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган танловнинг вилоят босқичида иштирок этган жамоалар5 шарт асосида ўзларининг солиққа оид саводхонлиги, амалдаги қонунчилигимиз ҳақидаги билимларини намойиш этишди.

— Ёшларимизнинг солиқ қонунчилиги, ҳуқуқий билим ва иқтидорини намоён этишда ушбу танловнинг аҳамияти катта, — дейди Андижон вилоятисолиқ бошқармаси ахборот хизмати бўлим бошлиғи Наргиза Хушвақтова. — Иштирокчилар ўз чиқиши орқали ҳозиржавоблиги, айниқса, қонунчилигимиз ҳақида кенг билим ва тушунчага эга эканини амалда кўрсатишди.

Якуний натижага кўра, Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг “Ўлпон” жамоаси ғолиб деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

“Туркистон-пресс”