2016-04-20 17:25:00

ТЕРМИЗДА ЁШ ГИМНАСТИКАЧИ ҚИЗЛАР БАҲСИ

Ўзбекистон  Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан 5 ёшдан 9 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган “Сурхон” спорт мажмуасида бадиий гимнастика спорт тури бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур спорт мусобақасини ўтказишдан мақсад соғлом турмуш  тарзини тарғиб  қилиш,  болалар  спортига  ёшларни  қизиқтириш, чекка қишлоқ жойларда ўқувчиларни спорт машғулотларига жалб этиш, ўкувчиларнинг спортга бўлган меҳрини уйғотиш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялаш, бадиий гимнастиканинг ўқувчилар орасида оммавийлигини  ошириш,  бадиий  гимнастика спорт тури билан шуғулланишни бошлаган спортчилар ўртасида мусобақалар уюштиришни ривожлантиришдир.

Унда 70 нафар бадиий гимнастикачи қизлар қатнашди.

Мусобақа якунларига кўра ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Туркистон-пресс”

ЎзА олган сурат.