2016-05-13 15:09:00

ТОШКЕНТДА БАДИИЙ ГИМНАСТИКА БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТУРНИР БЎЛИБ ЎТАДИ

Бугун пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи ҳамда ёш гимнастикачилар ўртасида ўтказиладиган “Happy Caravan” анъанавий халқаро турнири бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон, АҚШ, Арманистон, Исроил, Испания, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Хитой, Малайзия, Польша, Россия, Белорусь, Эстония, Япония каби давлатлардан келган юз нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.

“Туркистон-пресс”