2016-05-20 16:33:00

ЎЗБЕКИСТОНДА ЕВРОПА КИНО КУНЛАРИ

Жорий йилнинг 23-29 май кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги киносаройда IV Европа кинолари фестивали ўтказилади.

Мазкур кинофестивалга бағишланган матбуот анжумани Киночилар уйининг анжуманлар залида бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори О.Мусаев, Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк қатнашиб, фестивалга танлаб олинган кинолар мавзу кўлами, ғояси ҳақида сўз юритдилар.

Фестивалда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар, жумладан, Австрия, Болгария, Буюк Британия, Германия, Греция, Латвия, Португалия, Словакия, Словения, Франция, Финляндия, Шевецария ва Чехия давлатлари киноижодкорлари томонидан яратилган жами17 та фильмнинг намойиш этилиши кўзда тутилган.

Анжуманда жорий йилнинг август-сентябрь ойлари Европа кино кунлари фестивалини вилоятларда ўтказиш ҳақида келишиб олинди.

Хуршиджон ҚОДИРОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири