2016-05-24 14:32:00

ЕВРОПА КИНОСИ КУНЛАРИ БОШЛАНДИ

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги киносаройда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси билан ҳамкорликда IV Европа кинолари фестивали бошланди.

Интиқ кутилган кино фестиваль Буюк Британия киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Макбет” фильми намойиши билан бошланди.

Фестивалда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар, жумладан, Австрия, Болгария, Буюк Британия, Германия, Греция, Латвия, Португалия, Словакия, Словения, Франция, Финляндия, Шевецария ва Чехия давлатлари киноижодкорлари томонидан яратилган жами 17 та фильм 29 майгача намойиш этилади.

Европа киноси кунлари очилиш маросимида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори О.Мусаев, Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк сўзга чиқди.

Хуршиджон ҚОДИРОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири