2016-06-14 16:56:00

“ҲУКУМАТ БОЛАЛАР НИГОҲИДА” ВЕБ-САЙТИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

Жорий йил 13 июнь куни интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали доирасида “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти (www.kids.gov.uz) ишга туширилди.

Мазкур веб-сайт 2016 йил Ўзбекистон Республикасида “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда баркамол авлодни тарбиялаш юзасидан олиб борилаётган кенг кўламли ишларни мантиқий давом эттириш, болаларни “Давлат” ва “Ҳукумат” тушунчалари, шунингдек, Ўзбекистон тўғрисида умумий маълумотлар билан яқиндан таништириш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини шакллантириш мақсадида яратилди.

Ушбу веб-сайт Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигиетакчилигида “Ўзинфоком” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази томонидан ишлаб чиқилди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур веб-сайт 6-12 ёшдаги болалар учун мўлжалланган. Ундан бошланғич синф ўқувчилари дарс жараёнида фойдаланишлари мумкин. Веб-сайтда Ўзбекистон ҳамда Республикамизнинг давлат ҳокимияти тизими тўғрисидаги умумий маълумотлар сода матнлар ва расмлар ёрдамида тасвирлаб берилган.

Ҳусниддин ҒУЛОМ,

 “Туркистон-пресс”