2016-06-30 17:44:00

ХИТОЙДА “ЎЗБЕК КИНОСИ КУНЛАРИ” ФЕСТИВАЛИ

Хитой Халқ Республикасининг Пекин, Шанхай ва Сиан шаҳарларида “Ўзбек киноси кунлари” фестивали ўтказилмоқда.

Унда Хитой Халқ Республикаси Матбуот, ноширлик, радиоэшиттириш, кинематография ва телевидение ишлари бўйича Давлат бош бошқармаси,  “China Film Promotion” компанияси ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ходимлари иштирок этмоқда.

Ушбу фестивалда намойиш этилаётган ўзбек фильмлари юртимизнинг маданияти, миллий руҳи ва анъаналарини акс эттириб, улар нафақат хитойлик киноихлосмандларни ўзбек фильмлари билан таништириш, балки икки халқ ўртасида тобора равнақ топиб бораётган дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фестиваль доирасида юртимиз киноижодкорлари томонидан яратилган “Ҳаётда...”, “Қудуқ”, “Виждон”, “Ота”, “Тубанлик”, “Сеҳрли қалпоқча” номли бадиий фильмлар кунчиқар юрт киноихлосмандларига намойиш этилиши режалаштирилган.

“Туркистон-пресс”