2016-07-07 14:24:00

ФАРОВОНЛИК ЙЎЛИДАГИ БУНЁДКОРЛИК

Жорий йилда Жиззах туманининг 2 та мавзесида 411 та намунавий лойиҳалар асосидаги янги уй-жойлар қурилиши қизғин давом этмоқда. Туманнинг Қўштармоқ-1 мавзесида ҳам “Макс-Гарант” қурилиш фирмаси томонидан 10 та замонавий уйнинг қурилиши ниҳояланиб, ички пардоз ишлари амалга оширилаяпти.

– Барпо этилаётган бу уйлар замонавий муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаси билан халқимизда катта қизиқиш уйғотмоқда, – дейди фирманинг техник назоратчиси Улуғбек Ниёзов. – Шу боис бу каби уйларга йилдан-йилга талаб ортиб бормоқда.

Таъкидлаш жоизки, мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами арафасида вилоят туманларида намунавий лойиҳалар асосида қад ростлаётган 741 та уйни ўз эгаларига топшириш режалаштирилган.

Ориф ЖУМАНОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири