2016-07-08 12:42:00

ОКСАНА ЧУСОВИТИНА ИККИ БОР ШОҲСУПАГА КЎТАРИЛДИ

Туркиянинг Мерсин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган “World Challenge Cup” мусобақасида ҳамюртимиз Оксана Чусовитина икки бор шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дунё спорт гимнастикачилари орасида энг кўп Олимпия ўйинларига йўлланма олган юртдошимиз Оксана Чусовитина таяниб сакраш баҳсларида 15,325 балл жамғариб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, яккачўпда машқ бажаришда 13,500 балл тўплаган ҳолда кумуш медаль билан тақдирланди.

Мазкур мусобақа тажрибали спортчимиз учун “Рио-2016” Олимпия ўйинлари олдидан ўзига хос тайёргарлик босқичи вазифасини ҳам ўтаб берди.

“Туркистон-пресс”