2016-07-18 19:10:00

ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИДА ЯНГИ ИХТИРО

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари тўқимачилик материалларига ёнғиндан ҳимоя қилиш учун ишлов бериш композициясини кашф қилдилар.

Мазкур композиция тўқимачилик саноатида кенг қўллаш учун мўлжалланган.

Олимлар тўқимачилик материалига мустаҳкам боғланган ёнғиндан ҳимоя қилиш учун композицияни олиш ва алангадан кейин материал массасидаги йўқотишларни камайтиришни асосий мақсад қилиб олдилар.

Ушбу ихтиро муаллифлари – Сардорбек Каримов, Адхам Рафиков, Миржалил Усманов ва Набижон Набиев ушбу композиция учун № ИАП 05212 рақамли патент олдилар.

“Туркистон-пресс”