2016-07-25 16:12:00

“ЯНГИ ОВОЗЛАР” ТЕЛЕТАНЛОВИНИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

“Янги овозлар” телетанловида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан иштирок этиш истагини билдириб, ҳужжат топширган ёшларнинг сони 400 нафардан зиёдни ташкил этди.

Жорий йилнинг 20-22 июль кунлари “Ёшлар ижод саройи”да “Янги овозлар” телетанловининг дастлабки саралаш босқичи ўтказилди, унда 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Уч кун давомида ўтказилган саралаш босқичида ёшларнинг  ижодий ишлари кўриб чиқиш учун нуфузли экспертлар гуруҳи жалб қилинди. Ўзбек санъатининг ёрқин вакилларидан иборот эксперт гуруҳи аъзолари ҳар бир иштирокчининг чиқишларини тинглаб, якуний хулосага келдилар.

Телетанловнинг дастлабки саралаш босқичида иштирокчилар ўз иқтидорларини тўла намоён этиб, 122 нафар муваффақиятга эришган ёш ижодкорлар телетанловнинг иккинчи босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.

Телетанловнинг иккинчи босқичи август ойида бошланиши режелаштирилган.

“Туркистон-пресс”