2016-07-29 16:15:00

BEELINE АФРИКАДА CAMEL-РОУМИНГ ГЕОГРАФИЯСИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

Beeline алоқа оператори CAMEL-роумингнинг навбатдаги кенгайиши ҳақида хабар беради. Бу Telecel (Зимбабве) компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланиши билан изоҳланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, CAMEL-роуминг хизмати исталган мусбат балансда, яъни абонент баланси $0 га тенг бўлгунига қадар $50 кафолатли бадалсиз “Beeline” алоқасидан фойдаланиш имконини беради. Бунда ҳисобдаги маблағ реал вақт режимида ечиб олинади. CAMEL-роуминг активлаштиришни талаб қилмайди, чунки хизмат телефонда автоматик тарзда ёқилган. Хизматдан олдиндан тўлов тизимидаги тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар — жисмоний шахслар ҳисобларида исталган мусбат қолдиқ бўлганида фойдаланишлари мумкин.

“Туркистон-пресс”