2016-08-01 18:30:00

ЯНГИ “1UZ КАДРЛАР БЎЛИМИ” ДАСТУРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

BePro  Norma” масъулияти чекланган жамияти ходимлари 1uz кадрлар бўлими” дастурини ишлаб чиқишди.

Мазкур дастур “Маълумотномалар” орқали кадрлар ҳақидаги маълумотларни киритишдан бошлаб, ҳисоботларни қабул қилишгача бўлган даврда корхона ва ташкилотлардаги кадрлар ҳисобини юритиш учун фойдаланилади. Дастур вазирликлар, идоралар ва акциядорлик жамиятлари, шунингдек, кичик ва ўрта корхоналар, фермер хўжаликлари соҳаси фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.

Ушбу дастурни яратишда оддийлик ва ишончлиликка алоҳида аҳамият берилган бўлиб, унда фойдаланувчи дастур орқали ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ёки иш жойини ўзгартириш, ташкилотнинг штат жадвали, табелини юритиш каби функцияларни амалга ошириши мумкин.

“Туркистон-пресс”