2016-09-04 17:07:00

БАНКЛАР ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ

Мустақиллик йилларида юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий уй-жойлар қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур жараёнда мамлакатимиз тижорат банкларининг ҳам ҳиссаси катта.

Хусусан, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан сўнгги уч йил ичида юртимизнинг турли ҳудудларида барпо этилаётган кўп қаватли турар жой объектлари қурилишини молиялаштиришга 221 миллиард сўмдан зиёд кредит маблағлари йўналтирилди. Натижада 43 та кўп қаватли уйлар қурилиб, 1 047 нафарга яқин оилага янги хонадонларнинг калитлари топширилди.

Айни пайтда банк томонидан яна 37 та кўп қаватли турар жой биноларининг қурилиши жадал давом эттирилмоқда.

“Туркистон-пресс”