2016-09-10 14:22:00

ЁШЛАР БАНДЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Самарқанд агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида Оқдарё туман ҳокимлиги, прокуратураси ва ички ишлар бўлими туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ташкил этилди. 

Аҳоли бандлигини, хусусан, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда тумандаги 130 дан зиёд корхона ва ташкилотлар 262 та бўш, квота ва янги иш ўринлари билан қатнашди. Ярмарка давомида 50 дан ортиқ фуқарога ишга йўлланма берилди. 

— Инглиз тили ўқитувчисиман, иш сўраб туман бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилган эдим, — дейди Шаҳло Норқулова. — Бугунги ярмаркага келиб, 41-умумтаълим мактабидан иш топдим. Менга маъқул келди. 

Тадбирда 150 га яқин кишига меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

“Туркистон-пресс”