2016-09-23 16:56:00

АҲОЛИ БАНДЛИГИ — ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Педагогика касб-ҳунар коллежида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилди. Унда тумандаги 52 та корхона, ташкилот ва муассаса ўзларида мавжуд 113 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.

Ушбу ярмаркага туманнинг 172 нафар банд бўлмаган аҳолиси жалб этилиб, уларнинг 58 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилиши таъминланди. Ишга жойлашишга йўлланма олганларнинг 44 нафарини ёшлар, 14 нафарини эса аёллар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар ва чет элдан қайтиб келган меҳнат мигрантлари ташкил қилди.

Ярмарка давомида туман Бандликка кўмаклашиш марказининг масъул мутахасислари томонидан 114 нафар фуқарога ишга жойлашиш жараёнида ишга қабул қилишни расмийлаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, иш ҳақи, меҳнат таътиллари, жамғариб бориладиган пенсия тўловлари борасида тегишли маслахатлар берилди.

“Туркистон-пресс”