2016-09-28 12:48:00

ТУРКМАНИСТОНДА “ЎЗБЕК КИНОСИ” КУНЛАРИ

Жорий йилнинг 26-28 сентябрь кунлари Туркманистон Республикасининг Ашхобод шаҳрида “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон ва Туркманистон Ҳукуматлари ўртасида 2014-2016 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик дастурига асосан Огузхон номидаги “Туркманфильм” бирлашмаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва мамлакатимизнинг Ашхободдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Кино кунлари мобайнида ижодкорларимиз томонидан сўнгги 4 йилда яратилган “Паризод” (А.Шаҳобиддинов), “Унутма мени” (Қ.Камолова), “Сеҳрли қалпоқча” (С.Каримов), “Тоға” (Р.Маликов), “Зарб” (Н.Тўлахўжаев), “Ота” (А.Мигноров), “Ҳаётда...” (Ё.Тўйчиев) ва “Хазонрезги” (З.Мусоқов) номли энг сара 8 бадиий фильм намойиш этилди.

Кино кунлари доирасида икки мамлакат кинематографлари иштирокида ижодий учрашув, фильмлар муҳокамалари каби бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

“Туркистон-пресс”