2016-09-29 16:54:00

ТЕАТР САНЪАТИ УСТАЛАРИНИНГ “УСТОЗ — ШОГИРД” МАКТАБИ

Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд вилоят  давлат мусиқа ва драма театрида Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлик бюроси, Ўзбектеатрижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамкорлигида Театр санъати усталарининг Устоз ва шогирдмактабиўқув курслари ташкил қилинди.

Унда республикамиз театрларидан ташриф буюрган 40 нафардан ортиқ ёш актёр ва режиссёрлар ўз билим ва маҳоратини оширди.

Маҳорат дарсларини Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоят драма театрининг тажрибали актёр ва режиссёрлари олиб боришди.

— Ўтган йили Бухорода ташкил этилган “Устоз ва шогирд”мактаби ўқув курсларида ҳам иштирок этгандим, — дейди Бердақ номидаги Қорақалпоқ мусиқали драма театри актёри Абат Аширов. — Бу йилги маҳорат мактабининг савияси ундан-да баландроқ бўлди. Чунки дарслар бутунлай янгича йўналиш ва услубда олиб борилди. Шунингдек, биз фақат актёрлик маҳоратини ошириш билан чекланиб қолмасдан, замонавий рақс ва мусиқа сирларидан ҳам воқиф бўлдик. Бу ерда ўрганганларимиз кейинги фаолиятимизда албатта асқотади.

Ўқув курси якунида иштирокчилар режиссёр Овляқули Хўжақулов томонидан  саҳналаштирилган “Эдип” спектаклидан парчалар намойиш қилиб, ижро борасидаги ютуқ ва камчиликларни муҳокама қилдилар.

 

“Туркистон-пресс”