2016-10-04 12:42:00

“AGROBANK MOBILE” МИЖОЗЛАРГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТАДИ

Агробанк ўз мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида “Agrobank mobile” мобил иловасини таклиф этмоқда.

Банк мутахассисларининг таъкидлашича,“Agrobank mobile” – жисмоний шахслар учун интернет тизимига уланган ҳолда масофадан хизмат кўрсатиш бўлиб, мобил қурилмаларга (уяли телефон, планшет) ўрнатилган дастур орқали исталган жойдан ўз ҳисобрақамларини бошқариш ва назорат қилиш имконини беради.

Ушбу мобил иловаси орқали ҳисоб рақамлар ҳолатини кузатиб бориш,уларни тўлдириш, маблағларни кўчириш, банк картаси қолдиқлари, унинг айланмалари бўйича маълумот бериш, омонат ва кредит қолдиқлари ҳамда уларга ҳисобланган фоизлар бўйича маълумот олиш, коммунал тўловларни тўлаш, уяли алоқа ва шаҳар телефони хизматлари, кредитлар ва бошқа тўловларни амалга ошириш каби банк операцияларини амалга ошириш мумкин.

Эътиборлиси, мобил иловага “UzСаrd” тизимидаги бошқа тижорат банклари пластик карталарини улаш  имкони ҳам мавжуд.

 

“Туркистон-пресс”