2016-10-07 13:07:00

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда касб таълими имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази иш бошлади.

Марказда ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири А.Абдуҳакимов, Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Ким Ин Шик, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. Бунда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хизматлари катта экани қайд этилди.

Ўтган бир йил давомида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, замонавий архитектура талабларига тўла жавоб берадиган лойиҳа асосида ўқув-лаборатория бинолари, устахоналар, ётоқхона ва бошқа ёрдамчи бинолар қурилди.

“Туркистон-пресс”