2016-10-07 14:58:00

БАНК ХОДИМЛАРИ УЧУН СЕМИНАР

Банк тизими ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ходимлари учун семинар ташкил этилди.

Ундакоррупцияга қарши курашнинг энг мақбул йўли унинг олдини олишэканлиги таъкидланди. Бу эса, кўп жиҳатдан, кишининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маънавий-ахлоқий тарбияси билан чамбарчас боғлиқ.

Марказий банк ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган “Коррупцияга қарши чора- тадбирларни амалга ошириш бўйича намунавий режа”доирасида қоррупцияга қарши курашишда банк тизимида қатор ишларни олиб бормоқда. Хусусан, банк ходимларининг Касб-ахлоқ кодексида белгиланган меъёрларга риоя қилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатилган.

Банк ходимлари ўртасида мунтазам равишда ижро интизомини мустаҳкамлаш, банк ходимлари ахлоқ-одоб эстетикасига риоя қилинишини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари келиб чиқишини, шу жумладан таъмагирлик, порахўрлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш каби иллатларнинг олдини олиш борасида турли ҳуқуқий, оммавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Анжуманда қонун ҳужжатларининг чуқур ўзлаштирилиши коррупцияга қарши курашнинг маърифатли йўли эканлиги, шунингдек, банк тизими фаолияти очиқлигини таъминлашда, фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари билан расмий веб сайтлар орқали бевосита мулоқот ўрнатилиши муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

 

Динара ЎРОЗОВА,

“Туркистон-пресс”