2016-10-11 11:24:00

ЯГОНА ПОРТАЛДАН ЯНГИ ХИЗМАТ

Ягона порталдаги коммунал хизматлар соҳаси қаторига янги – “Газ таъминотини вақтинча тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш учун электрон ариза тақдим этиш” хизмати қўшилди. Ушбу хизмат “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилади.

Хизматдан фойдаланиш учун электрон кўринишдаги аризани тўлдириб, жўнатиш лозим. Ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида туман (шаҳар) табиий газ таъминоти муассасаси мутахассиси аризада кўрсатилган манзилга газ таъминотини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклашни амалга ошириш учун ташриф буюради. Барча хизматлар бепул амалга оширилади.

“Ўзтрансгаз” АК янги хизматидан фойдаланиш учун табиий газ таъминотини қайта тиклаш учун ташриф буюрган мутахассисга аризачининг фойдаланилган табиий газ учун қарзи йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (квитанция, чек ва бошқалар.) тақдим этилиши лозим.

 

Нодира РЎЗИЕВА,

“Туркистон-пресс”