2016-10-18 14:46:00

“ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУРИЛИШ” СТАТИСТИК ТЎПЛАМИ НАШР ЭТИЛДИ

Унда мамлакатимизда инвестиция ва қурилиш фаолиятининг ривожланиши тўғрисида маълумотлар ёритилган.

Хусусан, тўпламда номолиявий активларга ва асосий капиталга киритилган инвестициялар, асосий фондларни, ишлаб чиқариш қувватларини, турар жойларни, ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш тўғрисидаги маълумотларнинг таркиби ва динамикасини тавсифловчи кўрсаткичлар тақдим этилган.

Янги нашрдан чиққан тўпламда тугалланмаган қурилиш, лойиҳа-қидирув ва қурилиш ишлари ҳажми, қурилиш учун муҳим саноат маҳсулотларни ишлаб чиқариш, айрим қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг нарх индекслари тўғрисидаги маълумотлар ҳам жойлаштирилган.

 

Нодира РЎЗИЕВА,

“Туркистон-пресс”