2016-10-24 17:07:00

САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНГИ ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТ ЖОРИЙ ЭТДИ

Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида палата томонидан электрон тарқатиладиган турли маълумотларга обуна бўлиш учун ариза юбориш жорий этилди.

Мазкур хизматдан фойдаланиш орқали тадбиркорлар мунтазам равишда республикамизва хориждабўлаётган кўргазмалар, тадбирлар, конференциялар, маҳаллий ҳамда хорижий компанияларнинг ҳамкорлик бўйича таклифлари, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари, янги қабул қилинган ва қабул қилиниши режалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа фаолиятга доирмаълумотларбилан танишиш мумкин.

Ушбу маълумотлар Савдо-саноат палатаси томонидан электрон почта орқали юборилади. Мазкур хизмат фақат тадбиркорлик субъектларига кўрсатилади. 

Тадбиркорлардан тушаётган аризалар эса уч кун муддатда кўриб чиқилади.

Нигина МАМАТҚУЛОВА,

“Туркистон-пресс”