2016-10-25 14:00:00

АҲОЛИ БАНДЛИГИ ЎСМОҚДА

2016 йилнинг январь-сентябрида республикада иш билан бандлар сони 13289,3 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 фоизга ошган. Жами иш билан бандлар таркибида давлат секторида бандлар улуши 18,1 фоизни, нодавлат секторида 81,9 фоизни  ташкил этди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда иш билан бандлар улуши 2016 йилнинг январь-сентябрьдаврида 77,8 фоизгача ўсган.

Иш билан бандлар сони қуйидаги иқтисодий фаолият турлари бўйича сезиларли даражада ўсган, яъни ташиш ва сақлашда 3,8 фоизга, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 3,7 фоизга, ахборот ҳамдаалоқада 3,4 фоизга, қурилишда 3,3 фоизга,савдода 2,8 фоизгаетган.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида иш билан бандлар улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 27,5 фоизни, саноатда 13,6 фоизни, савдода 10,6 фоизни, қурилишда 9,7 фоизни, таълимда 8,3 фоизни ташкил этган.

Иш билан бандлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли сонидаги улуши 94,9 фоизни, мос равишда республикада ишсизлик даражаси 5,1 фоизни ташкил этган.

“Туркистон-пресс”