2016-10-25 15:18:00

ФАРҒОНА МАРКАЗИЙ ДЕҲҚОН БОЗОРИ ЯНГИ КЎРИНИШДА

Фарғона вилоятида ҳам янги савдо мажмуалари, бозорлар қуриш, мавжудларини кенгайтириш, сотувчи ва харидорларга қулай шарт-шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлаётир.

Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори капитал реконструкция қилиниб, замонавий шаҳарсозлик меъёрлари асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Айни кунда бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари расталари, гўшт, иссиқ нон, озиқ-овқат маҳсулотлари каби очиқ ва ёпиқ павилонларда  сотувчи ҳамда харидорлар учун барча шароитлар яратилди. 1,5 минг тонна ҳажмдаги маҳсулот сақланадиган совутгич ишга туширилди. Автомашиналар тўхташ жойи, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари бозор фаолиятини замонавий асосда йўлга қўйиш имконини яратди.

“Туркистон-пресс”