2016-11-03 11:19:00

МЎЛ ҲОСИЛ ЕТИШТИРИЛДИ

Жорий йилда деҳқон ва чорвадорларимиз, фермерларимиз томонидан мўл қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилди.

Жумладан, 2,3 миллион тонна картошка, 8,2 миллион тонна сабзавот, 1,5 миллион тонна полиз маҳсулотлари, 1,2 миллион тоннадан ортиқ узум, 2 миллион тонна мева ва резаворлар тайёрланди. 

Жорий йил бошидан буён чорвачилик сектори салоҳиятини янада ошириш мақсадида тижорат банкларининг қиймати 380 миллиард сўмдан зиёд кредитлари ҳисобидан қорамол боқиш, паррандачилик, асаларичилик хўжаликларини ривожлантириш ва балиқ етиштиришни кўпайтириш бўйича 5,2 мингта лойиҳа амалга оширилди.

Натижада шу йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, қорамоллар умумий сони 11,6 миллион бошга (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,4 фоиз) етди, тўққиз ой давомида 1,6 миллион тонна гўшт (106,6 фоиз), 6,9 миллион тонна сут (106,9 фоиз), 4,5 миллиард донадан ортиқ тухум (110,8 фоиз) ва бошқа маҳсулотлар тайёрланди.

2016-2020 йилларда мева-сабзавотларни сақлаш бўйича моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг ҳудудий компаниялари, фермер хўжаликлари ва бошқа корхоналар томонидан 64,6 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун 164 янги совутиш камераси ташкил этилди.

“Туркистон-пресс”