2016-11-03 12:16:00

ЙЎЛСОЗЛАРИМИЗ 9 ОЙДА 138,9 КМ. УЗУНЛИКДАГИ ЙЎЛЛАРНИ ТАЪМИРЛАШДИ

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида “Ўзавтойўл” компанияси тизимига кирувчи корхоналар томонидан 138,9 километр узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар тарқатди.

Хусусан, “Қарши-Шаҳрисабз”, “Самарқанд-Ашхобод-Туркманбоши”, “Қарши-Тошғузор-Қумқўрғон” йўналишидаги автомобиль йўлларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, маълумотга кўра, жорий йилнинг ўтган 9 ойида компания тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан 48 турдаги йўл қурилиш техникалари харид қилинган.

“Туркистон-пресс”