2016-11-03 12:38:00

АКТ ХИЗМАТЛАРИ РИВОЖЛАНИШДА

2016 йилнинг январь-сентябрь ойларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларини ривожланиши борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати.

Турли инновацион хизматларнинг ва янги алоқа воситаларининг кенгайтирилиши, аҳолининг телекоммуникация тармоқларига уланишини техник имкониятлари билан таъминлаш ва улар асосида сифатли хизматлар кўрсатишнинг ошиши натижасида 2016 йилнинг январь-сентябрь ойларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 4456,7 милиард сўмни ташкил қилди ёки 2015 йилнинг 9 ойига нисбатан 13,8 фоизга ошди. Жами хизматлар ҳажмида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг улуши 6,9 фоизни ташкил этди.

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари таркибида телекоммуникация хизматлари (жами алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмининг 87,8 фоизи) ва нашриётчилик хизматлари (5,1 фоизи) юқори ўринни эгаллайди.

“Туркистон-пресс”