2016-11-07 16:04:00

МАҲСУЛОТЛАР АРЗОНЛИГИ — ТЎКИНЛИК ГАРОВИ

2016-2017 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захирасини ташкил этиш, шунингдек, мева-сабзавотларни сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Шу мақсадда Навоий вилояти Кармана туманида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада “Кармана деҳқон бозори” МЧЖ томонидан тумандаги фермер хўжаликларидан ажратилган ер майдонига картошка, сабзи, пиёз каби полиз экинлари экилган эди.Айни кунлардаулардан юқори ҳосил олинмоқда.

 Шунингдек, “Кармана деҳқон бозори” МЧЖ ходимлари томонидан ушбу мавсумда 500 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жамғариш мақсадида тумандаги деҳқон ва фермер хўжаликлари билан ҳозирданоқ шартномалар тузилди ва бозордаги тайёрлаб қўйилган омборхонага маҳсулотлар келтирилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад — қиш-баҳор мавсумида ҳам туман аҳолиси дастурхонига арзон ва сифатли маҳсулотлар еткзиб беришдир.

Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”